Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра:

 

 

2025 йил 1 июлга қадар:

 

 

➖ жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади;

 

 

Шунингдек, ушбу қарорга мувофиқ:

 

➖ жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига тоифа беришнинг (2 босқичли) янги тартиби ишлаб чиқилади ва биринчи босқич (тест жараёнлари) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, иккинчи босқич (амалий имтиҳон) Спорт вазирлиги томонидан ташкил этилади;

 

 

➖ ҳар ўқув йили якунида ўқувчиларнинг синфлар бўйича жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш тизими йўлга қўйилади;

 

 

➖ юқори натижага эришган мактаб спорт клублари аъзолари учун давлат спорт таълим муассасаларида нуфузли халқаро спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари иштирокида амалий маҳорат машғулотлари ташкил этилади;

 

 

➖ энг яхши натижага эришган мактаб спорт клуби аъзолари учун Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби, Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаби ва юртимиздаги машҳур спорт объектларида маҳорат машғулотлари ташкил этилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры