Биринчи навбатда, сертификат учун тўланган устама пулини қайтариш чоралари кўрилади.
Иккинчидан, сертификатни сохталаштирган шахсларга жиноий жавобгарлик чоралари қўлланади. Бу ҳолатда туман прокуратураси ёки ички ишлар бўлимига мурожаат қилиш зарур. Шу орқали, Жиноят кодексининг 228-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиши мумкин.
Мазкур модда бўйича, расмий ҳужжатларни сохталаштириш ёки уларни сотиш, шунингдек, қалбаки муҳр, штамплар ёки бланкаларни ишлаб чиқариш ва сотиш каби ҳаракатлар жиноят деб ҳисобланади.
Бундай ҳаракатлар:
-Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима;
-360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
-Уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.