Ўқувчини синфдан-синфга кўчириш мумкинми?

Баъзан ўқувчини фақат йил охирида синфдан-синфга кўчириш мумкин, деган фикрлар учрайди. Бироқ, бу нотўғри.

 

Ўқувчини йилнинг исталган вақтида, яъни йил ўртасида ҳам, йил охирида ҳам синфдан-синфга, мактабдан-мактабга кўчириш мумкин.

 

Умумтаълим мактаби тўғрисидаги низомнинг 49-бандига кўра, ота-оналар фарзандларини ўқув йили давомида ёки унинг тугаганидан кейин бир синфдан бошқа синфга ёки бир умумтаълим муассасасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

 

Ўқувчиларни синфдан-синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами № 2684) 11-бандида ота-оналар ўз хоҳишига кўра фарзандини ўқув йили давомида ёки йили тугаганидан сўнг бир мактабдан бошқасига кўчириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

 

Низомнинг 15-бандига асосан, ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ариза ва мактабдан кетиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш учун мактабга келиш талонини беради.

 

Хулоса қилиб айтганда, ўқишни кўчириш юқоридаги тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры