Самарқандда автобус мактаб яқинида йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборди

Самарқандда вояга етмаган бола автобус уриб юборишидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

 

 

2024 йил 14 ноябрь куни соат тахминан 08:00 ларда Самарқанд шаҳар, «Камолиддин Беҳзод» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Амир Темур кўчасида ҳайдовчи Ф.С. бошқарувида бўлган «ISUZU» русумли жамоат транспортини бошқариб бориб, Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 12-сонли умумтаълим мактаби яқинида йўлни ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдани уриб юборган.

 

ЙТҲ натижасида, пиёда воқеа жойида вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ф.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

 

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры