Янги баҳолаш тизимидан норози бўлган жамоатчилик фаоллари вазирга мурожаат йўллагани айтилмоқда

Xalq Ta’lim info сайтининг хабар беришича, янги баҳолаш тизимидан норози бўлган кенг жамоатчилик фаоллари Мактабгача ва мактаб таълим вазири Ҳилола Умаровага мурожаат йўллаган.

Таълим сифатидан ва турли тажрибалардан норози бўлган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, Facebook мессенджерида қуйидагича хабар қолдиришган.

Биз Таълим вазирлиги билан, жорий этилган 100 баллик тизим ва CОП ва СОC тестлари бўйича муаммони ҳал қилмоқдамиз. Дарсликлар, ўқитувчиларнинг етишмаслиги ҳақида жуда кўп саволлар мавжуд. Telegramда гуруҳимиз 3000 минг ота-оналарни тўплади. Йиғилишда халқ таълими вазирининг ўринбосари ҳам бор эди. Биз вазир Хилола Умаровага хат юбордик. Биз жавобни кутмоқдамиз. Жавобни Facebookда эълон қиламан.

Маълумки, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб 500 та умумий ўрта таълим мактабида ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган, 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб эса мазкур мактабларнинг ҳар бирига 2 тадан мактаб бириктирилиб, янги тизимнинг қамрови 1 500 тага оширилган.

Жорий ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали жорий этган, ўқувчилари ижобий кўрсаткичларни қайд этаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 40 фоизгача устама бериш тартиби ҳам жорий этилган.

«Мезонларга асосланган» дея номланган ушбу баҳолаш тизими аввалроқ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда жорий қилиниб, тажрибадан ўтказилганди.

Янги баҳолаш тизими 1 500 та мактабда жорий этилгач, ушбу тизим камчиликлари ҳақида айрим ўқитувчи ва ота-оналар турли хил эътирозлар билдира бошлади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры