Ўқитувчини ўқувчига қўйган баҳосига ота-она аралашиши мумкинми?

Агар ўқитувчи ёки бошқа шахс дарсга ҳалал берса, шу жумладан, ўқувчиларни баҳолашга аралашса улар учун маъмурий жавобгарлик бор.

 

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

 

– фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан 10 бараваригача;

 

– мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

 

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 

 

Бу ҳолатда ўқитувчи ота-онанинг (ёки бошқа шахс) ҳаракатлари устидан туман ИИБга мурожаат қилиши керак.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры