2024 йил 12 октябр куни математика, физика, тарих ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳони ўтказилиб, 25 октябр куни имтиҳон натижалари эълон қилинган эди.
Натижалар эълон қилингандан сўнг, беш иш куни давомида тест натижасидан норози бўлган талабгорларнинг апелляция аризалари қабул қилинди.
Аризалар Апеллация комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, Апеллация комиссиясининг қарори талабгорларнинг шахсий кабинетига жойлаштирилди.
Апеллация аризаси берган талабгорлар my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан Апеллация комиссиясининг қарори билан танишиши мумкин.