Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманидаги 69-умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Ойимгул Садинова аттестация тест синовларида 98 балл қайд этиб, олий тоифани учинчи бор ҳимоя қилди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги 34-умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Хайруллаева Райҳона аттестацияда биринчи бор қатнашиб, (у жорий йилда ўқитувчилик фаолиятини бошлаган) 94 баллик натижа кўрсатди ва иккинчи тоифани қўлга киритди.
Бундан олдин ҳам Хоразмда бошланғич синф ўқитувчиси аттестация синовидан 96 балл, Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги 23-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Сокина Муродова аттестациясида 92 балл, Ғиждувон туман 6-умумтаълим мактаби Бошланғич таълим фани ўқитувчиси Ярашева Умида Орзибоевна қизи 94 балл, Фарғона вилояти Сўх туманида жойлашган 29-мактабнинг ўзбек тили ўқитувчиси Шоҳрўз Мўминзода аттестация жараёнларида 100 балл ва Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри 11-сонли умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Илҳомжон Турдалиев аттестация имтиҳонидан 92 балл ни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.