Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 – декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг лавозим мажбуриятлари қаторида қуйидагилар:
–педагогик ходимга белгиланган иш юкламасини, жумладан, ўқув жараёни, ўқув жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнларга оид ишларни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш ва таъминлаш;
–ўқитувчилар фаолиятининг йиллик, чораклик ва ойлик режаларини тасдиқлаш ва бажарилишини назорат қилиш, ўқитувчилар фаолиятининг тасдиқланган режаларига мос равишда иш вақти ҳисобини олиб бориш белгиланган.
Мана шу қоидага кўра ЎИБДЎ ойлик ҳисоботларни сўраши ҳуқуқий асосга эга.