Директор ўрта махсус маълумотли ўқитувчини ишдан бўшатиши мумкинми?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 16 августдаги 247-сонли буйруғига биноан, мактабларга педагог ходимларни ишга қабул қилишда қуйидаги талабларга риоя қилиниши лозим:

 

Бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига — бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқига эга бўлиш учун касбий қайта тайёрлов курсини тамомлаган мутахассислар;

 

Фан ўқитувчиси лавозимига — фан йўналишига мос камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига мувофиқ педагогик фаолият ҳуқуқига эга бўлиш учун қайта тайёрлов курсини тамомлаган мутахассислар.

 

Шунингдек, “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг (рўйхат рақами 3271) 15-бандига мувофиқ, ўрта махсус маълумотли педагог ходимлар ҳам тарификация асосида дарс ўтиши мумкин.

 

Шу сабабли, директор ўрта махсус маълумот туфайли ходимни ишдан бўшатиши мумкин эмас, аммо дарс тақсимотида дарс соати камроқ ажратилиши эҳтимоли мавжуд.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры