Хабарингиз бор, 2024 йилнинг 29 октябридан бошлаб мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари учун ўқув фанларидан малака (тест) синовлари ўтказиб келинмоқда.
Аттестация жараёнлари бўлаётгани сабабли кўп устозлар озгина балл етмасдан ўтолмаётганлари сари фирибгарлик авж олиб, «Аттестациядан ўтолмаганлар менга ёзинг» ёки «Личкамга мурожаат қилинг, ёрдам бераман» деб ўқитувчилардан пул олаётганлар кўпайгани айтилмоқда. Шундан келиб чиқиб, педагоглар огоҳ бўлишлари сўралади.
Аттестация жараёнлари бўлаётгани сабабли кўп устозлар озгина балл етмасдан ўтолмаётганлари сари фирибгарлик авж оляпти. «Аттестациядан ўтолмаганлар менга ёзинг» ёки «Личкамга мурожаат қилинг, ёрдам бераман» деб ўқитувчилардан пул олаётганлар кўпаймоқда. Педагоглар огоҳ бўлишга каналларингизда чақирсаларинг. Устозлар ўта содда бўлишиб, алданиб қолишяпти экан. Она тили устозлари канали админи сифатида личкамга ёрдам сўраб ёзишгани учун сизлардан шундай ҳолатни олдини олишга ёрдам сўраб ёздим. Амалий ёрдам бўлувчи эълон ёзинглар. Алданиб қолишмасин. (Фарғона шаҳридаги 3 мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси)».