Миллий сертификат учун балл бериш тартиби қандай бўлади?

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (2020 йил 12 октябрдаги 646-сон) қарорига асосан, абитуриентларга берилган сертификатга мувофиқ мутахассислик фанидан максимал ёки табақалаштирилган (пропорционал), мажбурий фанлардан эса максимал балл берилиши белгиланган.

Бунда 2024 йил 1 мартгача берилган сертификатларга (сертификатнинг амал қилиш муддати доирасида):

 

– сертификат бали 86 ва ундан юқори балл бўлганда абитуриентларга олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади;

 

– сертификат бали 60 баллдан 86 баллгача бўлганда абитуриентларга мос равишда сертификатдаги умумий баллга нисбатан фоиз асосида олий таълим муассасаси   бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади.

 

Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.

 

2024 йил 1 мартдан кейин берилган сертификатларга (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сон қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ):

А+, А даражали сертификат олган абитуриентларга олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади;

Б+, Б, C+, C даражали сертификат олган абитуриентларга мос равишда сертификатдаги умумий баллга нисбатан фоиз асосида олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади.

Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры