Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри 11-сонли умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Илҳомжон Турдалиев аттестация имтиҳонидан 92 балл билан биринчи тоифани қўлга киритди.
Бундан олдин ҳам Хоразмда бошланғич синф ўқитувчиси аттестация синовидан 96 балл, Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги 23-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Сокина Муродова аттестациясида 92 балл, Ғиждувон туман 6-умумтаълим мактаби Бошланғич таълим фани ўқитувчиси Ярашева Умида Орзибоевна қизи 94 балл ва Фарғона вилояти Сўх туманида жойлашган 29-мактабнинг ўзбек тили ўқитувчиси Шоҳрўз Мўминзода аттестация жараёнларида 100 баллни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.