23 ёшли кимё ўқитувчиси 400 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди

Моҳира Болтаева тайёрлаган ўқувчилари нуфузли халқаро олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритгани туфайли 400 миллион сўмга эга бўлди.

 

 

2019 йил Халқаро кимё олимпиадасида кумуш медалини қўлга киритган. Ҳозирда Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда Халқаро олимпиадаларга ўқувчилар тайёрлаб келмоқда.

 

 

Бундан ташқари, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова изоҳ берди:

 

«Моҳира Болтаева ҳозирда 23 ёшда. У тайёрлаган ўқувчиларнинг 10 га яқини минтақавий, 3 нафари нуфузли халқаро олимпиадаларда ғалабаларга эришди ва у бугун уйига 400 миллион сўмга яқин маблағ билан қайтади. Жамоамизда Моҳира каби ўқитувчилар борлигидан ғурурланаман».

 

 

У тайёрлаган ўқувчиларнинг 10 га яқини минтақавий, 3 нафари нуфузли халқаро олимпиадаларда ғалабаларга эришган.

 

«Ўқувчи билан ишлашда мен доим уларни рўпарасида эмас, балки ёнида бўлишга ҳаракат қиламан. Яъни ўзим ёш бўлганим учун ва мана шу болалар ўтаётган босқичдан мен ҳам ўтганим учун уларни нима ҳис қилишини, қанақа ҳолатда бўлишини жуда яхши биламан. Мен максимал даражада ҳам руҳан ҳам ақлан олимпиадаларга тайёрлашга ҳаракат қиламан», — дейди Моҳира Болтаева.

 

58-Халқаро Менделеев олимпиадаси бронза медали соҳиби Элёрбек Адҳамов:

 

«Тушкунликка тушиб қолганимизда устозимиз ичимиздан куч топишимизга, қайтадан оёққа туришимизга ва ўз устимизда ишлашимизга кўмаклашадилар», — дейди у.

 

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры