Фарғонадаги футбол мактабида ўзи билан бирга ишловчи аёлга шилқимлик қилган директор ўринбосарига нисбатан қамоқ жазоси берилди.
2024 йил 7 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасининг 1-қисми билан А.С.га оид маъмурий иш материаллари кўриб чиқилган.
Маълум бўлишича, директор ўринбосари А.С. сентябрь ойида Фарғона шаҳрида жойлашган футбол мактабида ишлаб келаётган аёл – хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Ф.Ў.га нисбатан шаҳвоний характерга эга бўлган қўпол ҳаракатлар қилган. Жумладан, унга шилқимлик қилиб, беҳаё гаплар айтиб, унинг тана аъзоларини ушлаган.
Суд қарорига кўра, судланувчи А.С. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилди ва шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.