Ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси қарийб 380 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30-центабрдаги 346-сон Қарорига кўра, энг нуфузли ва минтақавий халқаро олимпиадалар ғолибларининг устозлари пул мукофотларини қўлга киритиши белгиланган.

 

Бугун Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

Унда, Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Моҳира Болтаева тайёрлаган ўқувчилар энг нуфузли халқаро олимпиадаларда 3 та (1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза) минтақавий халқаро олимпиадаларда 5 та (2 та кумуш, 3 та бронза), жами 8 та медални қўлга киритди.

 

Шу муносабат билан, устоз Моҳира Болтаева тақдирлаш маросимида:

 

– энг нуфузли халқаро олимпиадалардаги ютуқлар учун — 318 750 000 сўм;

– умумий ҳисобда энг катта маблағ — 378 750 000 сўм пул мукофотини қўлга киритди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры