«Спорт фаолияти: ўқ отиш ва стенддан ўқ отиш» бакалавриат таълим йўналиши очилади

«Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (04.11.2024 йил, ПҚ-381-сон) қабул қилинди.

 

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида «Спорт фаолияти: ўқ отиш ва стенддан ўқ отиш» бакалавриат таълим йўналиши очилади.

 

Шунингдек, ўқ отиш спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг тренерлари, селекционерлари, ҳакамлари ва бошқа мутахассислари касбий маҳоратини ошириб бориш мақсадида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар, тренинг ва маҳорат дарслари ўтказиб борилади.

 

Қарорга кўра, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида босқичма-босқич 10 м масофага ўқ отиш спорт базаларини ташкил этилади ҳамда уларни замонавий спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозланади.

 

2025 йилдан бошлаб ҳар йили:

 

– ҳарбийлаштирилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида ўқ отиш спорт турлари бўйича «Мерган» кубоги;

 

– ўқ отиш спорт турлари бўйича белгиланган ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари ўтказилади.

 

Шунингдек, туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида босқичма-босқич ўқ отиш спорт турлари бўйича спорт гуруҳлари ташкил этилади.

 

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида:

 

– чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув дастурлари доирасида «Ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг тактик-техник тавсифлари» амалий машғулотлари киритилади;

 

– амалий машғулотларни ташкил этишда ҳарбий қисм, муассасалар, ҳарбий полигонларнинг ўқув-моддий базасидан фойдаланилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры