11-синф ўқувчиси Европа ва Марказий Осиё минтақавий конференциясида ўзбекистонлик номзод сифатида иштирок этди

 

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Бухоро шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Марям Суннатова Черногориянинг Будва шаҳрида UNDRR (United Nations Office for Disaster Risk Reduction) томонидан ўтказилган Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича Европа ва Марказий Осиё минтақавий конференциясида иштирок этди.

 

 

У таълим масканида эко-фаол бўлиш билан бирга «Young climate champions» лойиҳаси етакчиси ҳамдир. Мазкур лойиҳа иқлим ўзгаришига қарши кураш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган инновацион ғоялар, чора-тадбирларни ўз ичига олади.

 

 

Бундан ташқари, у 2024-2025 ўқув йили учун «Қизлар овози» клуби сардорлиги учун ўтказилган сайловда энг юқори овоз тўплаганлиги аниқланган. Натижада, Бухоро шаҳридаги Президент мактаби «ҚИЗЛАР ОВОЗИ» клуби сардори этиб тайинланган.

 

 

Маълумот ўрнида, Марям Суннатова Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича Европа ва Марказий Осиё минтақавий конференциясида UNICEF ташкилотининг мамкакатимиздаги ваколатхонаси томонидан тавсия қилинган ўзбекистонлик номзод сифатида иштирок этган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры