2023 йилнинг май ойида бир лойиҳа кўриб чиқилаётгани ва 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни тегишли қонун билан ишланмайдиган байрам кунлари рўйхатига киритилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Аммо кейинчалик бу лойиҳа ҳақида бошқа хабар чиқмади. Ҳозирча бундай қонун қабул қилингани йўқ.
Шу сабабли 11 ноябрь иш куни ҳисобланади, дам олиш куни эмас. Жорий йилда 11 ноябрь душанба кунига тўғри келади ва барча ходимлар учун эса иш куни ҳисобланади.
Меҳнат кодексига кўра, ҳозирда юртимизда 9 та ишланмайдиган байрам кунлари мавжуд:
1 январь – Янги йил
8 март – Хотин-қизлар куни
21 март – Наврўз байрами
9 май – Хотира ва қадрлаш куни
1 сентябрь – Мустақиллик куни
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни
8 декабрь – Конституция куни
Рамазон ҳайитининг биринчи куни
Қурбон ҳайитининг биринчи куни.