Агар курс мактаб биносида ўтиладиган бўлса, бу ҳолатда ҳудудий ижара маркази билан ижара шартномаси тузилиши лозим. Агар курсни мактабдан ташқарида ўтса, бу вазиятда шартнома тузишга ҳожат йўқ.
Бунда 3 томонлама ижара шартномаси шартнома тарафлари томонидан имзоланиши керак.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низом 40-бандига кўра ижарага берувчи билан ижарага олувчи ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган онлайн-аукцион натижаси бўйича расмийлаштирилган баённома асосида тузилган ижара шартномаси электрон шаклда (шу жумладан, электрон рақамли имзо билан) икки томонлама расмийлаштирилади.