Тошкент вилояти, Янгийўл туманидаги 58-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Комронбек Искандаров халқаро SAT имтиҳонида муваффақиятли иштирок этиб, 1550 баллик натижа кўрсатди.
Бу ҳақда Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Имтиҳонда у ўқиш ва ёзиш бўлимидан (Reading ва Writing) дан 800 баллдан — 750, математикадан эса 800 баллдан — 800 балл жамғаришга муваффақ бўлган. Бу эса SAT доирасидаги энг яхши натижалардан бири ҳисобланади.
Шунингдек, у халқаро IELTS имтиҳонида қатнашиб, 8 балл соҳиби бўлган.