Бухоро вилояти, Вобкент туманидаги 3-умумтаълим мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Биллура Зайниева малака тест синовларида иштирок этиб, 98 балл билан олий малака тоифасига эга бўлди.
Бундан олдин ҳам Хоразмда бошланғич синф ўқитувчиси аттестация синовидан 96 балл, Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги 23-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Сокина Муродова аттестациясида 92 балл ва Ғиждувон туман 6-умум таълим мактаби Бошланғич таълим фани ўқитувчиси Ярашева Умида Орзибоевна қизи 94 балл олгани ҳақида хабар берган эдик.