Аттестацияда ўқитувчиларни қандай янгиликлар кутмоқда?

Аттестацияда ўқитувчиларни қандай янгиликлар кутаётгани маълум қилинди. Янги тартибларга кўра, юқори малака ва сертификатларга эга бўлган педагогларга қўшимча балл бериш имкони кенгайтирилади. Шунингдек, педагоглар учун бошқа ижобий янгиликлар ҳам жорий этилади.

 

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Педагог кадрларга малака тоифаларини бериш жараёнини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Сардор Рахимбоев «Xalq ta’lim Info» сайтига маълум қилган. Унда қуйидаги саволларга жавоб берилган:

 

Педагогларни аттестация жараёнига оид қандай янгиликлар кутмоқда?

 

Биз янги қарор лойиҳасини тайёрладик. Очиғи, яхши янгиликлар бор. Бу янгиликларнинг энг яхшисини Президентимиз 30 сентябрь куни эълон қилдилар. Биласиз, халқаро стандартлар асосида малака сертификатига эга бўлган педагогларга 70 фоизлик устама бериш йўлга қўйилмоқда. Ҳозир халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни бошлаб юборганмиз. Бизнинг тизим халқаро аккредитациядан ўтганидан кейин ушбу талаблар асосида малака сертификатини олган педагоглар 70 фоизлик устама олишлари мумкин бўлади. Бу ихтиёрий, тоифадан қатъи назар.

 

Куни-кеча яна бир янгилик бўлди. Яъни, Президентимиз Навоий вилоятларига ташриф буюрганларида бир устозимиз жуда яхши таклиф бердилар. Бу устозимиз олдинги аттестацияда қатнашиб, юз балл олган ўқитувчи эди. Билсак, ушбу ўқитувчи миллий сертификатга ҳам эга. Биласиз, ҳозирги кунда инглиз тили ўқитувчилари тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган тақдирда, уларга максимал 80 балл берилиб, мажбурий аттестациядан озод қилинади.

 

Бу ўқитувчимиз шундай таклиф киритдики, нега фақат инглиз тили ўқитувчилари? Шундай экан, таклиф берилдики, фақат тил ўқитувчиларига эмас, балки билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан етарли даражадаги сертификатга эга бўлган бошқа фан ўқитувчиларига ҳам мажбурий аттестацияда максимал 80 балл билан бериш таклиф қилинди. Бу топшириқ қабул қилинди ва тегишли қарор лойиҳасини тайёрламоқдамиз. Ҳозирда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишув жараёнида. Бу таклиф қабул қилинса, аттестацияларда кўплаб ўқитувчиларимиз учун янгилик бўлади.

Мана низомга ўзгартириш киритилиш арафасида экан, шундай экан, билимли ўқитувчиларга бирдан юқори малака тоифасини бериш тизимини ҳам жорий қилса бўлмадими? Масалан, мана, иккинчи тоифага топшираётган ўқитувчилар бор. Иккинчи тоифага топширяпти, лекин у юз баллдан юз оляпти. Шу баллига қараб, тўғридан-тўғри юқори тоифа бериб юборса бўлмайдими? Масалан, агар юз балл олса, у ўзи иккинчи тоифага топширган бўлсада, аммо унга тўғридан-тўғри олий тоифани бериб юборса бўлмайдими? Ёки тестларнинг ҳам даражаси борми?

 

 

Агар етмиш фоизли устама ишга тушадиган бўлса, иккинчи тоифага ўтиб, ўша етмиш фоизни олганлар юз балл билан олди дейлик. Унинг амалдаги ойлиги эса олий тоифалар ўқитувчисидан ҳам ошиб кетадику. Ўзи шундоқ ҳам тоифа қадам­ма-қадам бўлган. Қадам-бақадам бўлмасликнинг сабаби, орқага қайтиш ҳам қадам-қадамда бўлиши.

 

Энди дейлик, олий тоифали ўқитувчи тестга кирди, ўттиз балл олди. Мен уни мутахассисга лойиқ эмас деб ҳисобласам, ишдан бўшатишим керак бўлади. Шундай эмасми? Шу сабабли, кўтарилиш ҳам, тушиш ҳам албатта поғонама-поғона бўлиши лозим. Ҳозир жуда­ям катта имконият берилди. Ҳатто ўқитувчиларимиз касбий сертифик­атга кириб улгурмасдан, иккинчи тоифани олиб, касбий сертификатдан озод қилинди.

 

Мана, бу йил ишга кирган ўқитувчи бир йилнинг ўзида, бир ўқув йилида биринчи тоифага чиқиш имконияти бор. Кейинги йил сентябрда ёки кузда олий тоифага эга бўлади. Бу катта имконият. Агар у магистр бўлса, бир йилнинг ўзидаёқ, чунки иккинчи тоифани тўғридан-тўғри топшириб олади. Кейин улгур­са, кузда биринчи тоифага ўтади, баҳорда эса олий тоифага эга бўлади. Бу менимча, етарли имконият.

Платформада педагогларга қулайлик яратиш мақсадида яна қандай қўшимча имкониятлар яратилади?

 

 

«Келажакда ўқитувчилар малака тоифаси учун ариза топширганда, шунчаки ўзининг шахсий идентификацион рақамини (ЖШШИР) теришнинг ўзи етарли бўлади. Ҳужжатлар эса автоматик шаклланади. Бу узоқ келажак эмас, ҳозирда ишлар олиб борилмоқда. Мана ҳозир ERP базаси UzASBO-2 тизими билан интеграция қилинди. Ўқитувчиларнинг барча маълумотлари бу ерда шаклланяпти.

 

Яъни маош олиш учун унинг дипломи, сертификати, лавозими, иш жойи ҳаммаси шаклланяпти. Булар ҳаммаси верификациядан ўтган­дан кейин биз шундай тизим қиламизки, ўқитувчи фақат ЖШШИР теради, ариза автоматик равишда шаклланади, барча ҳужжатлар автоматик олинади. Шунда инсон хатоси бўлмайди, элементар хатолар ҳам бўлмайди, хато қилолмайди, чунки ҳужжатлар базадан келади.

 

Бу нарсага январгача улгурмасмиз балки, сабаби юқорида айтиб ўтганимдек, ҳали ҳамма сертификатлар ҳам базада эмасда, афсуски, биздан аввалги даврларда бўлган сертификатлар бор, уларнинг барчасини рақамлаштиришга ўтказишимиз керак. Ҳозир рақамлаштирилмаган сертификатлар мавжуд, яъни QR код қўйиш бошланмасидан олдин олинган сертификатлар бор.

 

Бу малака тоифасини умрбод сақлаб қолган пенционерларимизнинг сертификатлари, бундан ташқари, инглиз тили ўқитувчиларимизнинг бир қатор сертификатлари мавжуд, чунки улар мажбурий аттестацияда қатнашган. Уларга имтиёз берилади. Ана шуларнинг барчаси рақамлаштирилгандан кейин, агар бу йил январдан қилинмаса, кейинги йил августгача бу тизимни яратиш ниятидамиз», – дейди Сардор Рахимбоев.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры