Ўзбекистонда таълим муассасаларида газланган ичимликлар ва тузи юқори бўлган қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланди.
Бу президентнинг 16 февралдаги фармони билан тасдиқланган озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегиясида кўзда тутилган.
Мамлакатда энергетик ичимликларни вояга етмаган шахсларга сотиш қонун билан ман этилган. Эндиликда 18 ёшга тўлмаган ўсмирларга энергетик ичимликларни сотиш тақиқланади.
Қонунчиликка кўра, бундай ичимликларни 18 ёшдан кичикларга сотиш ҳолатида 1 875 000 сўмдан 5 625 000 сўмгача жарима солиниши белгиланган.