Бошланғич синф ўқитувчилари аттестациясида 92 ва 94 балл билан биринчи малака тоифасига эга бўлишди

Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги 23-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Сокина Муродова аттестациясида 92 балл билан биринчи малака тоифасига эга бўлди.

 

Ғиждувон туман 6-умум таълим мактаби Бошланғич таълим фани ўқитувчиси Ярашева Умида Орзибоевна қизи 94 балл олган.

 

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Тоифа олиш учун қанча балл тўплаш керак?

 

Педагог-ўқитувчилар мажбурий аттестациядан ўтишда меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган тартиб бўйича сараланади.

 

Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

 

–80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақланган;

 

–80 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, биринчи малака тоифасига (етакчи ўқитувчи лавозимига)

 

–туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

 

Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

 

–80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилган;

 

–70 баллдан 79 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақланган;

 

–70 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, иккинчи малака тоифасига (катта ўқитувчи лавозимига) туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

 

Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

 

–70 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилган;

 

–60 баллдан 69 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақланган;

 

–60 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

 

Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

 

–60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;

 

–55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестатсиздан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;

 

–55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.

 

Эслатма! Аттестация синовларига қуйидаги ботларга жойланган янги диагностика тестлар билан тайёргарлик кўринг:

 

Ўзбек тилида: @uztditestbot

Қорақалпоқ тилида: @uztdi_qrtestbot

Рус тилида: @uztdi_rustestbot

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры