Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 32-мактаб 10-синф ўқувчиси ва математика ўқитувчиси ўртасида жанжал келиб чиққани тасвирланган видео тарқалди.
Тасвирда ўқитувчи дарс вақтида ўқувчига тарсаки туширгани сабаб келиб чиққани кўрсатилган.
Шунингдек, қолган ўқитувчилар унинг жазава билан дарс ўтганига бир-икки мартта гувоҳ бўлгани ҳамда ўқувчи қизнинг мавсумий бўлиб ўтадиган ички фан олимпиадаларда қатнашиш таклифини берганлиги туфайли бўлганлиги айтилмоқда.
«Қарши шаҳридаги 32-мактабда тартибсизликлар бўлмоқда?» мазмунидаги мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси дастлабки расмий муносабатини билдирди:
«Ҳолат Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганилмоқда. Ўрганишлар якуни юзасидан расмий муносабат берилишини маълум қиламиз. Мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан ўрганилмоқда.
Журналист, блогерлар томонидан нотўғри талқин қилиш учун қўшимча маълум сабаб мавжуд эмас!» – дейилади хабарда.