Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 17.10.2024 йилдаги «2024-2025-ўқув йилида билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган умумтаълим мактабларида I чорак якуни бўйича сумматив баҳолаш синовларини ўтказиш ҳамда II чорак сумматив баҳолаш синовларини молиялаштириш тўғрисида»ги 339-сонли буйруғига асосан:
– Баҳолаш жараёнлари ўтказилиши белгиланган мактабларнинг 5-11-синф ўқувчилари ўртасида 2024-2025-ўқув йилида I чорак якуни бўйича танлаб олинган фанлар кесимида чораклик сумматив баҳолаш синовлари (кейинги ўринларда — ЧСБ синовлари) марказлашган ҳолда 2024 йил 21-28 октябрь кунлари тажриба-синов тариқасида танлаб олинган 168 та умумтаълим мактабларида онлайн шаклда, 26-29 ноябрь кунлари 582 та ҳамда 2024 йил 31 октябрь ва 2 ноябрь кунлари 750 та умумтаълим мактабларида ҳамда анъанавий шаклда ўтказилиши;
– Анъанавий шаклда ўтказилиши белгиланган 1332 та умумтаълим мактаблар учун ишлаб чиқилган ЧСБ синов материаллари 750 та мактаб учун вазирлик буюртмасига асосан ноширлик нашриётларида 582 та мактаб учун ҳудудий бошқармаларга ажратилган принтер қурилмаларида чоп этилиши инобатга олиниши белгиланган.
Билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактабларда I чорак якуни бўйича сумматив баҳолаш синовларини ўтказиш ва мувофиқлаштириш бўйича қуйидаги рўйхатлар ишлаб чиқилган:
– ишчи гуруҳ таркиби;
– ўтказиладиган фанлар рўйхати;
– онлайн ўтказиладиган умумтаълим мактаблар рўйхати;
– анъанавий шаклда ўтказиладиган умумтаълим мактаблар рўйхати;
– Билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган 582 та умумтаълим мактабларида 1- ва 2-чораклар ЧСБ материаллари ва ўқувчилар жавоб варақаларини чоп этиш учун зарур бўлган қоғоз маҳсулотлари миқдори.