2024 йил 1 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда мактаб директори ўқувчиларни калтаклагани тасвирланган видео тарқалдганди. Унда Андижон вилояти, Олтинкўл тумани Қорақалпоқ маҳалласида жойлашган 38-мактаб директори бошчилигида ёш авлод билан ишлаш жараёни акс этган.
Мактаб директори ўқувчиларни калтаклагани учун эгаллаб турган лавозимидан олинган. Бу ҳақда Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси маълумот берди.
Маълумотларга кўра, Олтинкўл тумани 38-умумтаълим мактаби 1954 йилда қурилиб, 2006 йилда жорий таъмирдан чиқарилган. Бугунги кунда 370 ўринга мўлжалланган таълим муассасасида 475 нафар ўқувчилар, 39 нафар педагоглар фаолият юритади.
Ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган ҳолат жорий йилнинг 30-октябр куни 14:30лар чамасида мактаб синфхонасида содир бўлиб, унда мактаб синфхонасида пиротехника воситаларидан фойдаланган бир гуруҳ ўқувчи-ёшларни тартибга чақириш жараёнидаги мактаб директори М.Мнинг хатти-ҳаракатлари тасвирга олинган.