2024 йил 1 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда мактаб директори ўқувчиларни калтаклагани тасвирланган видео тарқалди.
Унда Андижон вилояти, Олтинкўл тумани Қорақалпоқ маҳалласида жойлашган 38-мактаб директори бошчилигида ёш авлод билан ишлаш жараёни акс этган.
Вазият бўйича Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
«Хабарлар юзасидан Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг ишчи гуруҳи тузилиб вазият ўрганилмоқда. Ўрганиш ишларига якунларига кўра батафсил маълумот берилиши режалаштирилган. Шу ўринда Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси зўравонликнинг ҳар қандай турини кескин қоралаган ҳолда, ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларида педагогик этика қоидаларига риоя этиш зарур эканлигини маълум қилади».