Навоийда мактаб ўқувчилари ўзаро жанжаллашди

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида 11-синф ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 2023 йил 28 октябрь куни Зарафшондаги 3-сонли мактабда, битирувчи синф ўқувчилари ўртасида танаффус пайтида рўй берган.

 

“Тартибсизликни келтириб чиқарган ва иштирок этган ўқувчиларнинг ота-оналарига ҳамда мактаб раҳбарияти ва масъул ходимлари иш фаолиятига нисбатан ҳуқуқий баҳо берилиши юзасидан ишлар амалга оширилмоқда”,–дейилади хабарда.

 

Ўқувчилар орасида юзага келган тартибсизлик бўйича шаҳар ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия ходимлари ва мактаб маъмурияти тезкор ўрганиш ўтказмоқда ва ўқувчиларнинг ота-оналари билан йиғилиш ташкил этилган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры