Мактабларнинг иқтидорли битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медаллар ОТМга киришда имтиёз берадими?

Бу масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 154-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги низомда аниқ баён қилинган.

 

Мазкур низомга кўра, олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланиш битирувчиларга олий таълим муассасаларига киришда турли имтиёзлар ёки қулайликлар тақдим этмайди. Яъни, битирувчилар медаллар билан тақдирланган ҳолатда ҳам, университет ёки институтга киришда умумий талаблар асосида тест ва қабул жараёнларидан ўтишлари керак бўлади.

 

Олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларга ўқиган, намунавий хулқ-атворга эга бўлган ва жамоат ишларида фаол иштирок этган ўқувчиларга берилади. Ушбу медалларнинг асосий мақсади — ўқувчиларни таълим олишга қизиқтириш, улар орасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва иқтидорли ўқувчиларнинг билимини рағбатлантиришдир.

 

Шу орқали, таълим жараёнида ўқувчиларнинг билимга қизиқишини кучайтириш ҳамда уларнинг ўқув ва ижтимоий фаоллигига эътибор қаратиш кўзда тутилган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры