Вазир Ҳилола Умарова ўз иш фаолиятини давом эттирадими?

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова жорий йилда бўлиб ўтган парламент сайловида ўз номзодини илгари сурганлиги ҳақида хабар берган эдик.

 

Қонунчиликка кўра, агар Ҳилола Умарова депутатликка сайланган тақдирда, ўз лавозимдан воз кечиши керак эди.

 

Давлат рўйхатидан ўтган ОАВда Олий Мажлис қонунчилик палатасига депутатликка ЎзЛиДеПдан номзоди қўйилган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда «Миллий Тикланиш» партиясидан номзод, Маданият вазири Озодбек Назарбековларнинг лавозимларидан кетганликлари ва депутатликни танлаганлари тўғрисида хабарлар тарқалди.

 

Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида, вазирликдан маълумот олдик. Матбуот котибининг маълум қилишича, тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. Ҳилола Умарова Мактабгача ва мактаб вазири фаолиятини давом эттиради.

 

Шунингдек, мутасадди лавозимда бўлган депутатликка номзодлар ҳақида тегишли маълумотлар Марказий сайлов комиссияси ёки партияларнинг расмий саҳифаларида хабар берилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры