2024 йилнинг 29 октябрь куни 21:00 дан кейин Сурхондарё вилоятидаги 16 қаватли уйда фожиали ҳодиса юз берган. Унда 11-синфли ўқувчи қиз 6-қаватдан пастга йиқилиб, олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, марҳума ўз оиласи билан 2023 йил бошида ушбу бинонинг 13-қаватига кўчиб келган. Маҳалла фаоллари унинг оиласини намунали оилалардан бири сифатида таърифлаган.
Марҳума Денов туманидаги 82-мактабда таҳсил олгани айтилган. Ўқишдаги муваффақиятлари, тиришқоқлиги, ҳамда ўз тенгдошлари билан муаммосиз муносабатда бўлиши билан эътибор қозонган. У оиланинг катта фарзанди бўлиб, ўқишдаги фаолияти ва хулқ-атвори билан ўрнак кўрсатиб келган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар дастлабки суриштирув ишларини олиб бормоқда.