Тошкентда талаба йигитлар ҳайдовчини ўлдирмоқчи бўлишган (видео)

2024 йилнинг 27 апрель куни соат 23:30 атрофида Тошкент шаҳрида икки ёш йигит – 18 ва 20 ёшдаги талабалар – такси ҳайдовчиси Ч.А.га ҳужум қилиб, унинг машинасини олиб қочишга уринишди.

 

 

Талабалар Yandex мобил иловаси орқали такси чақириб, ҳайдовчини Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидаги очиқ майдонга етказишини сўрашган. Ҳайдовчи белгиланган манзилга етиб боргач, машинанинг орқа ўриндиғида ўтирган Д.М. тўсатдан ҳайдовчига пичоқ билан ҳужум қилган ва уни бўғишга уринган. Шу вақтда Янгийўл тумани ИИБ ходимлари тасодифан воқеа жойидан ўтиб қолиб, жиноятчиларни қўлга олишган.

 

 

 

 

Жабрланувчи Ч.А. суддаги кўрсатмасида йигитларда уни ўлдириш мақсади бўлмаганини, чунки уларда бунинг учун вақт ва имконият бўлганини, лекин ўлдиришга ҳаракат қилмаганини билдирган.

«Д.М. ва З.М.ни машинага миндириб, М39 автомобиль йўли орқали 14 километр юрдим. Сўнгра кўрсатилган локация бўйича Янгийўл тумани Чаманзор маҳалласидан ўнг томонга очиқ дала ичига тахминан 200 метр кирдим. Ўзаро суҳбатда улар таниши қулупнай теримига чақирганини, у ҳозир келиб йўлкира ҳақини беришини айтди. Бироз вақт ўтгандан кейин орқа ўриндиқда ўтирган Д.М. кутилмаганда бўйнимга пичоқ санчиб олди. Эшикни очиб тушмоқчи бўлдим, лекин Д.М. бўйнимдан бўғиб олди ва З.М.га уришни буюрди. Кейин билишимча З.М. тош билан уриши керак бўлган экан, лекин у урмади, фақат қўлимдан ушлаб ўзига тортди.

Кўп қон йўқотганим учун бошим айланиб, кучсизланиб қолдим ва қаршилик кўрсата олмадим. Д.М. менга қарзи борлигини, пулга муҳтожлигини, машинани олиб кетиши зарурлигини айтди. Сўнгра мени олд йўловчи ўриндиғига ўтказиб, бўйнимдан оқаётган қонни артди. Ҳатто касалхонага олиб боришни таклиф қилди.

Судланувчиларда мени ўлдириш мақсади бўлмаган деб ҳисоблайман. Чунки уларда бунинг учун вақт ва имконият бўлди, лекин ўлдиришга ҳаракат қилишмади», дея маълум қилган ҳайдовчи.

 

Суд ҳукми билан Д.М. ва З.М. Жиноят кодексининг 25, 267-моддаси 3-қисми «в» бандига кўра айбли деб топилди. Д.М. жиноят содир қилган пайтда 18 ёшга тўлмаганлиги сабабли 7 йил, З.М. эса 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси олди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры