Ўрта махсус таълим ва профессионал таълим ташкилотлари ходимларининг базавий тариф ставкалари миқдорлари маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб ошганлигини маълум қилди.

 

Унга кўра,

 

– бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, «Мурувват» интернат уйлари, «Меҳрибонлик» ва Болалар уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори — 15 фоизга;

 

– бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори — 10 фоизга ошган.

 

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 155 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори — 375 000 сўм этиб белгиланган.

 

Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори ошиши муносабати билан Ўрта махсус таълим ва профессионал таълим (академик лицей, касб-ҳунар коллежи) педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари миқдори билан қуйидаги жадваллар орқали танишиш мумкин:

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры