2023 йил 27 июнда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 190-сонли буйруғига асосан, таълим муассасасидан ташқаридаги, жумладан таътил кунларидаги ўқувчилар хулқи учун қонунчиликка биноан ота-оналар жавоб беради. Бундай ҳолатларда синф раҳбарлари ёки директор ўринбосарлари масъулиятга тортилмайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Оила кодекси”нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашда масъул эканликлари кўрсатилган бўлиб, уларнинг саломатлиги, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ота-оналар зиммасида алоҳида масъулият мавжуд.