Мактаблардаги кузги таътил даврида ўқитувчилар ишга келмаслиги мумкинми?

Амалдаги Меҳнат кодексининг 114-моддасига кўра, ходимлар ўз иш жадвали ёки меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланган вақтда меҳнат вазифаларини бажаришлари керак.

МКнинг 125-моддасига биноан иш берувчи ҳар бир ходимнинг ишлаган вақтини тўлиқ ва аниқ ҳисобга олишга мажбур. Педагог ходимларнинг иш вақти улар бажариши керак бўлган педагогик юкламага мувофиқ белгиланади.

 

Ўқитувчиларнинг педагогик юкламасини бажариши ҳар кунлик ишга келиш-кетиш журналида қайд этилади ва ҳар ойлик иш вақтини ҳисобга олиш табелида акс эттирилади. Бу ерда дарс ва педагогик соатларнинг умумий миқдори кўрсатилади.

 

Дарслар йўқ вақтларда ходимлар педагогик юкламасига кирувчи ишларни бажариши ёки мактаб маъмурияти томонидан белгиланган топшириқларни амалга ошириши лозим. Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра, ходим ҳақиқатда бажарган иши учун маош олади; бажармаган иши учун эса ҳақ тўланмайди.

 

Бундай ҳолатлар қонунчиликка асосан таълим муассасаси касаба уюшмаси билан келишиб, расмийлаштирилади. Агар ходим ишга келмаса, табелга киритилмайди ва унга ҳақ тўланмайди.

 

Агар мактаб ички қоидаларида ишга кечикиш ёки келмаслик меҳнат вазифаларини қўпол равишда бузиш сифатида белгиланган бўлса, ўқитувчи билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.

 

Хулоса қилиб айтганда, кузги таътил даврида дарслар бўлмаса ҳам, ўқитувчилар ишга келмаслик ҳуқуқига эга эмаслар.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры