Мактабларда кузги таътил қачондан бошланади?

Мактаб ўқувчилари учун чоракнинг сўнгги куни 2 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 11 ноябрдан бошланади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, ўқувчилар учун таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

 

– кузги татил – 4 ноябрдан бошлаб календарь кун;

 

– қишки таътил – 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

 

– баҳорги таътил – 21 календарь кун;

 

– ёзги таътил – охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача

 

Эслатма! 1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

 

Маълумот учун, таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолса, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

 

Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры