Ўқувчиларни ўзлаштириш маҳоратини яхшилаш бўйича тавсиялар

Ўқувчилар ўрганилган маълумотларни қайта кўриб чиқиш учун эслатмалар, конспектлар ёки бошқа ёрдамчи материаллар тайёрлайди. Бу жараён тушунмаган масалаларни ойдинлаштириш ва муаммоларни ҳал қилишда қўл келади. Тушунмаган ҳолатларга ойдинлик киритиш учун эса саволлар берилиши лозим.

 

Муайян ҳаракат маҳоратини ўзлаштириш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилиши керак:

 

  • Тушунтириш  ўқувчилар у ёки бу ҳаракат нима учун амалга оширилишини тушунишлари керак. Улар ушбу ҳаракат билан боғлиқ ҳар қандай маълумотни билишлари лозим;

 

  • Фаолият технологияси – ўқувчилар нимани қандай қилиш кераклигини аниқ тушунишлари лозим. Муайян вазиятни ечиш (кейс) ёки таҳлил қилиш мавзу моҳиятининг тушунилишини осонлаштиради. Бу билимни қабул қилиш ва вазиятга мослашиш мумкин бўлган тўғри ҳаракат қилиш усулини кўришга имкон беради;

 

  • Амалиёт – амалиёт ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштиришида жуда муҳим;

 

  • Хатоларни текшириш ва тўғрилаш – ўқувчилар бажарган ишининг сифати, биринчи навбатда, ўзлари, кейин эса, қоида тариқасида, ўқитувчи томонидан текширилиши ва тузатилиши керак;

 

  • Эслаб қолиш учун қайдлар – ўқувчиларга у ёки бу шаклдаги қайдлар зарур. Бу эслатмалар, конспектлар, китоб, илова ва бошқа кўринишда бўлиши мумкин;

 

  • Қайта кўриб чиқиш – янги тажриба унутилмаслиги учун мавжуд тажриба қайта кўриб чиқилиши керак;

 

  • Баҳолаш – ўқувчи ва ўқитувчилар муайян фаолиятни ўзлаштиришга ишонч ҳосил қилиши учун олинган билимларни реал шароитларда синаб кўришлари керак;

 

  • Савол бериш – ўқувчиларга ҳар доим савол бериш имконияти берилиши керак.

 

 

Хулоса ўрнида, қайта кўриб чиқиш ва амалиёт элементлари бирор маҳорат ўзлаштирилгунга қадар доимий равишда амалга оширилади. Шу орқали ўқувчилар ўрганилган нарсаларнинг умумий кўринишини хотирада мустаҳкамлаш имконига эга бўлишади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры