Эртадан малака тоифа синовлари бошланади. Нималарни билишингиз керак?

Хабар берилганидек, мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг 29-октабридан бошлаб малака тоифа синовларини ўтказиш бошланади ҳамда 16 ноябрга қадар давом этади.

 

Эслатма! Малака тест синовларини бажариш учун:

 

– математика, информатика ва ахборот технологиялари, кимё, биология, физика фанлари учун — 120 дақиқа;

 

– қолган барча фанлар учун — 90 дақиқа вақт ажратилади.

 

 

Малака синовларининг:

 

– биринчи босқичида – мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та (мутахассислик фанидан 35 та, педагогнинг касбий стандартларидан 5 та) тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест 2 балл билан баҳоланади. Тест синовлари учун жами 80 балл берилади;

 

– иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни («cасе студй» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «амалий ўйин», интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

 

Аттестация имтиҳонига оид қўшимча маълумотлари:

 

Малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар (фанлар кесимида);

 

Малака тест синовлари ўтказиладиган жой манзиллари;

 

Малака тест синовларини ўтказишга доир синов материаллари.

 

 

Шунингдек, барча ўқув фанларидан қуйидаги ботларда бепул онлайн репетициялар давом этмоқда:

 

Ўзбек тилида: @узтдитестбот
Қорақалпоқ тилида: @узтди_қртестбот
Рус тилида: @узтди_рустестбот

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры