Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 – йилдаги 344 – сон қарорининг 11 – бандига кўра талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ, унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий таълим шаклига ўтказилиши мумкин.
Бунда Олий таълим муассасасида ушбу таълим йўналиши учун масофавий таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда талабанинг ўқиши аризасига кўра белгиланган муддатга онлайн таълим шаклига ўтказилади.
Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 – йилдаги 344 – сон қарорининг талаба сурункали касаллиги сабабли бир ойдан ортиқ вақт давомида дарсларда қатнаша олмаса, ўзи, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс томонидан ОТМ ректори номига академик таътил олиш учун ҳам ариза билан мурожаат этиши лозим.
Ушбу қарорга кўра қуйидаги ҳолларда талаба академик таътил олиши мумкин.
-саломатлигини тиклаш учун;
-ҳомиладорлик ва туғиш учун;
-ва бошқа ҳолатларда.
Демак, юқоридаги асослар бўлганда ва ОТМда масофавий таълим шакли бўлганда ўқишни онлайн шаклга ўзгартирилиши мумкин.