Немис тили ўқитувчилари Германияда малака оширади

Ҳукумат қарорига асосан, Ўзбекистонда немис тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ёшларни Германияда касбий таълимга йўналтиришга кўмаклашиш мақсадида профессионал таълим муассасаларининг 27 нафар немис тили фани ўқитувчилари Германиянинг “TELC” тил ўқитиш марказида малака ошириш курсига юборилган.

 

16 октябр куни малака оширишга саралаб олинган немис тили фани ўқитувчилари билан учрашув ўтказилган ва ушбу сафардан кўзланган мақсад ва вазифалар, кутилаётган натижалар юзасидан фикр алмашилган.

 

 

Хусусан, ўқитувчилар 8 ҳафта давомида Германиядаги “ТELC” тил ўқитиш марказида ўзларининг тил даражалари ҳамда касбий кўникмаларини оширишларига мўлжалланган дастур мазмун моҳияти тушунтирилган.

 

 

Учрашувда юборилаётган педагоглардан малака ошириш курси давомида замонавий тил ўргатиш методикасига асосланган интенсив тайёрлов курсларида фаол иштирок этиб, немис тилини ўқитишнинг энг сўнгги услублари, замонавий қўлланмалар ва дарсликлар билан ишлаш кўникмасини шакллантириш кутилаётгани таъкидланган.

 

Ўқитувчилар Тошкент халқаро аэропортидан масъул ходимлар ҳамроҳлигида Германиянинг Берлин шаҳрига жўнаб кетишган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры