«Ватан таянчи« ҳаракати аъзолари ОТМга имтиёзли асосда қабул қилинади – Президент қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПҚ–369-сон қарорига асосан,

 

 

– давлат умумтаълим мактаблари, Президент мактаблари, ижод мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар (кейинги ўринларда – мактаблар) ўқувчиларини одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, Ватанга садоқат ҳамда ўзига қатъий ишонч руҳида тарбиялаш, ўқиши, интизоми ва жисмоний кўрсаткичлари паст ўқувчиларга юқори натижаларга эришишда кўмаклашиш;

 

 

– мактабларда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш;

 

 

– мактабларда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси раҳбарлигида синфлар сонидан келиб чиқиб, таркиби 20 нафар 10–11-синфлар ўқувчиларидан иборат бўлган «Ватан таянчи» отрядлари тузилади ва уларнинг фаолияти «Ватан таянчи» ҳаракати томонидан мувофиқлаштириб борилади;

 

 

– «Ватан таянчи» ҳаракатининг фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда мактабларни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартибига мувофиқ Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади;

 

 

– «Ватан таянчи» ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган «Ватан таянчи» отряди аъзолари Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари ёки якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоиз миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўладилар.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры