Миллий сертификат натижаларига қараб бериладиган имтиёзлар ҳақида батафсил

2024 йил 12-октабр куни ўтказилган математика, физика, тарих ва география фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди.

 

Талабгорлар ўз натижаларини my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлими орқали билиб олишлари ва сертификатни электрон шаклда юклаб олишлари мумкин.

 

Тест натижалари халқаро — Раш модели асосида ҳисобланган. Иштирокчилар тўплаган балларига қараб қуйидаги даражадаги сертификатларга эга бўлишади:

 

 

– 70 баллдан юқори — А+ даража

– 65 — 69,9 балл — А даража

– 60 — 64,9 балл — B+ даража

– 55 — 59,9 балл — B даража

– 50 — 54,9 балл — C+ даража

– 46 — 49,9 балл — C даража

 

 

Сертификатга эга бўлган абитуриентлар учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида қуйидаги имтиёзлар берилади:

 

– А+ ва А даражали сертификатлар — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;

– B+, B, C+ ва C даражали сертификатлар — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;

– А+, А, B+, B, C+ ва C даражали сертификатлар — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

 

 

Бундан ташқари, академик лицейларга кириш тест синовларида ҳам сертификатга эга ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры