Вазир «Йил ўқитувчиси» танлови ўтказиш бўйича педагоглардан таклиф беришларини сўради

Президент Шавкат Мирзиёев 1-октабр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилган эди.

 

Мулоқотда «Йил ўқитувчиси» танлови ўтказилиб, 208 та туман ва шаҳардан ғолиб бўлган ўқитувчиларга совға сифатида уй-жой берилишини эълон қилганди.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова «Йил ўқитувчиси» танлови ташкил этиш бўйича таклиф беришни сўради.

 

«Олдимизда ушбу танловни шаффоф, адолатли ўтказиш вазифаси турибди. Шу сабаб бизга жамоатчилик, айниқса ҳурматли педагогларимиз фикр, таклифларини эшитиш муҳим.

Танлов қандай бўлиши керак, адолатли бўлиши учун қандай жиҳатларга эътибор бериш керак, иштирокчилар қайси мезонлар асосида баҳоланиши лозим? Таклифларингизни @uzedu_vazirbot манзилига юборинг.

Биз учун ҳар бир фикр, таклиф қадрли», – дейди Ҳилола Умарова

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры