Вояга етган квадроберлар 15 суткагача қамалиши ёки жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги вояга етган квадроберлар 15 суткагача маъмурий қамоққа олиниши мумкинлигини маълум қилди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментига кўра, 18 ёшдан ошган шахслар томонидан содир этилган квадроберлик ҳаракатлари майда безорилик сифатида баҳоланади.

 

 

Агар квадроберлар бошқа шахсларга ташланиш ёки уларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш каби хатти-ҳаракатлар билан фуқароларга ноқулайлик туғдирса, жабрланганлар ички ишлар органларига мурожаат қилиши мумкин. Бундай ҳолатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан иш очилишига асос бўлади.

 

 

Шу билан бирга, мазкур моддага кўра, квадроберлик билан шуғулланган шахслар БҲМнинг 3-5 бараваригача (1 125 000 сўмдан 1 875 000 сўмгача) жаримага тортилиши ёки 15 суткагача қамоққа олиниши мумкин.

 

 

ИИВ ахборотида сўнгги вақтларда ёшлар орасида квадробер субмаданиятининг тарқалаётгани таъкидланган. Бу субмаданият вакиллари ҳайвон қиёфасидаги аксессуарлар тақиб, ўша жонзот хатти-ҳаракатларини такрорлашга уринишмоқда. Октябр ойида Тошкент шаҳрида бир неча квадроберлар аниқланган бўлиб, уларнинг бири кўчада итга тақлид қилиб йўловчиларга ҳужум қилгани хабар қилинган.

 

 

Шунингдек, ота-оналарга болалар тарбиясидаги масъулиятлари ҳақида эслатилиб, вояга етмаганлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилиши жаримага сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилган.

 

 

Мазкур огоҳлантиришлар ИИВ томонидан квадроберлар субмаданияти хавфидан хабардор қилиш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида эълон қилинди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры