Тиббий кўрикдан ўтмаганлик учун жарима мавжуд эмас. Меҳнат кодексининг 355-моддасига кўра мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши лозим.
Ушбу кодекс 360-моддасига кўра иш берувчи умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шарт.
Бунда иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
Шунга кўра юқоридаги ҳолатда тиббий кўрикдан ўтмаганлик учун жарима мавжуд эмас.