17-18 октябрь кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Глобал ва миллий иқтисодиёт трендлари: Ўзбекистон – 2030 стратегияси» форуми бўлиб ўтди.
Унда дунёнинг 10 дан ортиқ мамлакатлари, хусусан, Буюк Британия, Хитой, Туркия, АҚШ, Малайзия, Жанубий Корея, Россия, Индонезия, Чехия, Австрия, Греция ва Ҳиндистон каби давлатлардан мутахассислар келган.
Жумаладан, 20 дан ортиқ халқаро тоифадаги экспертлар, тадқиқотчилар, шунингдек, ўзбек иқтисодчи олимлар, профессор-ўқитувчилар ўзларининг амалий тадқиқотларга асосланган маърузалари билан иштирок этди.
Шунингдек, хорижий меҳмонлар Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар ҳамда уни ривожлантириш бўйича қўшимча фикр ва таклифларини билдириб ўтди.