Иш ҳақини ҳисоблашда ходимнинг иш стажи ҳисобга олинмайди. Аксинча, унинг маълумоти, тоифаси ҳисобга олинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-иловада “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низом 3-бандига кўра Халқ таълими ходимларининг лавозим маошлари:
–халқ таълими муассасаларининг педагог ходимлари ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари;
–ходимларга қонунчиликда белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.
Бунда Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 3271) ўқитувчига бириктирилган дарс соатлари асосида бир ставка учун белгиланган базавий тариф ставкадан келиб чиқиб аниқланадиган миқдор – ўқитувчининг тариф ставкаси ҳисобланади.
Яъни ўқитувчиларга ҳақ тўлашда базавий тариф ставкаси асосида (бунда 1 ставка дарс учун меъёр белгиланади) ўқитувчининг юқоридаги низом асосида тарификация қилинган дарс соатлари ва педагогик юкламасининг қўшилмасидан аниқланган миқдор бўйича ўқитувчининг тариф ставкаси ишлаб чиқилади ва шу миқдор асосида иш ҳақи тўланади.
Юқоридаги (275-сон) низомга кўра талабгор ОТМни тамомлаб диплом олмагунича ўрта махсус ходим сифатида ҳақ тўланади.