Директор жамғармасидан бериладиган устама ўқитувчининг умумий дарс соатлари учун берилади

Директор жамғармасидан бериладиган устама ўқитувчининг умумий дарс соатлари учун улар дарс ўтадиган фанлар доирасида берилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 20-банди мазмунига кўра педагогларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар ушбу низомда қайд этилган баҳолаш мезонларига асосан 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

 

Мазкур низомнинг 33-1-бандида педагог ходимларга белгиланган устамалар уларнинг тарификация рўйхатида ажратилган дарс соатларига (ўқитувчининг тариф ставкасига) мутаносиб равишда тўланиши келтирилган.

 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 21-бандига мувофиқ педагог ходимларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устамалар, шу жумладан мавжуд сертификатлари учун тўланадиган устамалар, тарификация рўйхатида ажратилган дарс соатларига (ўқитувчининг тариф ставкасига) мутаносиб равишда тўлаб берилади.

 

Юқоридаги қоидаларга кўра жами дарс соатлар (тариф асосида берилган) миқдоридан келиб чиқиб устама тўланиши шарт.

 

Бу масалада туман адлия бўлимига мурожаат қилиниши лозим.

SS

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры